UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  0 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  9 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  37 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  523 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  2 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони! Янгиликлар

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони!

Ўтган йилнинг 25 сентябрь куни старт олган LLF SUPER LIGA чемпионатининг дастлабки мавсуми ўз якунига етди.

Ҳаваскор спортчилар ўртасида ташкил қилинган ушбу мусобақада 12та жамоа кураш олиб борди ва якунда UZPSB чемпионликни қўлга киритди. VOSTOK кумуш медалларга эга чиққан бўлса, бронза медаллар TTG футзал клубига насиб этди. 

Барча ўйинларга Юнусобод спорт мажмуаси ҳамда Молия институт спорт зали мезбонлик қилди. Охирги тур ўйинлари ўтказилганидан сўнг LLF Ташкилий қўмита томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Тадбир давомида барча иштирокчи жамоаларга эсталик совғалар, ҳар икки спорт мажмуаси раҳбариятига ташаккурнома, мусобақани юқори савияда ўтказишда яқиндан ёрдам берган ҳомийларга миннатдорчилик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга медаллар ва чемпион UZPSB футзал жамоасига бош соврин кубок топширилди. 

Бундан ташқари 7та номинация бўйича мавсумнинг энг яхшилари аниқланди:

1. Энг яхши ёш ўйинчи - Бекзод Убайдуллаев (UZPOST) 

2. Энг яхши ассистент - Шухрат Ахмедов (UZPSB) 

3. Энг фойдали ўйинчи - Алиакбар Байбурин (UZPSB)

4. Фейр плей соҳиби - Нодир Исроилов (DHL)

5. Энг яхши тўпурар - Ғайрат Исмоилов (UZPSB, 52 гол)

6. Энг яхши дарвозабон - Бекзод Амануллаев (VOSTOK)

7. Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси - Азамат Бойматов (VOSTOK)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика