“УзДонгЖу” ёшлари “Цементчи” ёшларидан устун келди

Aziz Tukhtamuradov
6 июл 2017
Кеча футбол бўйича олий ва биринчи лига жамоаларининг футбол мактаблари ўртасида 2017 йилги Ўзбекистон биринчилиги водий минтақаси “Б” гуруҳидаги баҳсларга старт берилди.

Ушбу гуруҳда иштирок этадиган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси  Қувасойнинг “Цементчи” клубини қабул қилди. Шўрбулоқ даҳасидаги мактаб-интернати стадионида бўлиб ўтган учрашувда дастлаб 2003-2004 йиллда таваллуд топган ёш футболчилар баҳс олиб боришди. Ушбу ўйинда “УзДонгЖу” жамоаси ёшлари 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

2001-2002 йилларда туғилган футболчилар ўртасидаги ўйинда ҳам майдон эгалари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

2-тур баҳслари 8-июл куни бўлиб ўтади. Шу куни “УзДонгЖу” ёшлари Хақулободда “Норин” жамоаси меҳмони бўлади.  


“УзДонгЖу” ФК  матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади. 



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia