

Табиат ҳодисаси, яъни Тошкент шаҳрида эсган кучли шамол туфайли мусобақа бўлиб ўтаётган жойдан сигнал узатиш вақтинчалик узилиб қолган. Тезкор тадбир туфайли авария ҳолати бартараф этилди. Ушбу носозлик учун “Спорт” ТВ мухлислардан узур сўрайди.
Маълумот учун, “Uzbek Tigers” - “Cuba Domadores” ўртасида кечган ва якунда боксчиларимизнинг ёрқин ғалабалари билан тугаган жанглар 28 февраль куни соат 14:10да тўлиқ ҳолатда такроран эфирга узатилади.



