Усэйн Болт: "МЮ"га креатив ярим ҳимоячи керак. Ҳозироқ"
Tolibjon Qosimov
2 сен 2013
Енгил атлетиканинг югуриш йўналиши бўйича олти карра жаҳон чемпиони ва ўз йўналиши қироли бўлган Усэйн Болт, Дэвид Мойесга инстаграм ижтимоий тармоғи орқали видео хабарнома юборди.
Болт ўзининг видио хабарномасида шундай дейди: "Мен Усэйн Болт, "Манчестер Юнайтед"нинг ашаддий мухлисиман. Дэвид Мойес, бизга яхши пас бера оладиган ва голли вазиятлар ярата оладиган креатив ярим ҳимоячи керак. Хозироқ!".