UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  0 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

"Унион"нинг 19 ёшли дарвозабони Арсланнинг оёғини кесиб ташлашди Янгиликлар

"Унион"нинг 19 ёшли дарвозабони Арсланнинг оёғини кесиб ташлашди

"Унион"нинг 19 ёшли тарбияланувчиси касаллик туфайли оёғидан айрилди.

Берлин клуби Беркин Арслан ва унинг оиласи учун хайрия акцияси ташкил қилди. "Унион"нинг 19 ёшли киперига суяклар саратони ташхиси қўйилган эди.

“Болалигидан "Унион" формасини ғурур билан кийиб келаётган U19 дарвозабони Беркин Арслан ҳозирда ҳаётидаги энг оғир курашни бошдан кечирмоқда.

Бир неча ой олдин Беркинга шокка солувчи ташхис қўйилди - суяк саратони. Барча саъй-ҳаракатлар ва интенсив кимётерапияга қарамай, саратон ҳали ҳам мағлуб бўлмади - ҳаётни сақлаб қолиш чораси сифатида Беркин бир неча кун олдин оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлди.

Беркин болалигидаёқ бир кун "Ан дер Альтен Фöрстерей" стадионида "Унион" мухлислари олдида чиқиш қилишни орзу қиларди. У тинимсиз меҳнат билан "Унион"нинг ёшлар жамоаларида ишлади ва ўтган мавсумда биринчи марта асосий жамоа билан машғулот ўтказиш имкониятига эга бўлди. Унинг фаолиятидаги энг ёрқин воқеа у асосий жамоа билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушганида бўлди, бу лаҳза Беркиннинг хотирасида абадий сақланиб қолади.

Энди Беркин ва унинг оиласи олдида янги синов турибди. Беркиннинг ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлашига муҳтожлиги туфайли ота-онаси энди ишга боролмайди, оиланинг ҳозирги хонадони эса зинапоялар ва тўсиқлар кўплиги сабабли ногиронлар учун мос эмас. Янги квартира ёки капитал таъмирлаш ва келгуси реабилитация янги ҳаёт бошлаш катта харажатларни талаб қилади.

Беркин ва унинг оиласи энди "Унион" оиласининг ёрдами ва бирлигига муҳтож. Молиявий юкнинг бир қисмини енгиллаштириш ва Беркинга истиқболли келажак учун энг яхши имкониятни бериш учун краудфандинг кампанияси бошланди. Ҳар бир ёрдам Беркинга ҳаммасини бошидан бошлашга ёрдам беради”, дейилади краудфандинг кампанияси тавсифида.

Янгилик ёзиш вақтида "Унион" 78 110 евро йиғишга муваффақ бўлди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика