

“Бешиктош”да ижара асосида ҳаракат қилаётган “Ливерпуль” посбони Лорис Кариус фаолиятини янада Германияда давом эттиришга яқин. Футболчини “Герта” клуби ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Маълум бўлишича, “Герта” Кариус трансферини Мерсисайд клубидан тўла сотиб олиш ниятида.
Аввалроқ Кариуснинг “Бешиктош”дан кетиши маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.



