

Англиялик футболчи бу учрашувда қанот ҳимоясида ўйнади.
"Бу ҳақиқатан ҳам яхши натижа. Биз баъзида хатога йўл қўйиб турдик, аммо Давид Де Хеа ажойиб ўйнади ва ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаш, муҳим уч очкони қўлга киритиш учун жуда яхши сейвларни амалга оширди.
Жамоага ёки мураббийга керак бўлган ҳар қандай жойда ўйнашга тайёрман – чап қанот ҳимоясига қайтганимдан хурсандман. Ҳали яхшиланиши керак бўлган ишлар кўп, аммо ҳозир ҳаммаси яхши ва ижобий кўринмоқда, бизга ишонч ҳисси қайтди.
Олдинда ҳали кўп учрашувлар бор ва умид қиламанки, биз инсонларнинг юзига табассум олиб келишда давом этамиз".
МЮ кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди ва 35 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.



