UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

Умид Аҳмаджонов ўзбек спорти юлдузлари ҳамроҳлигида имконияти чекланган болалар мактабларига ташриф буюрди + ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов ўзбек спорти юлдузлари ҳамроҳлигида имконияти чекланган болалар мактабларига ташриф буюрди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Умид Аҳмаджонов ва спортчиларимиз турли тадбирлар ўтказишда давом этишмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун юртимиздаги машҳур спортчилар, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари, Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда пойтахтимизда жойлашган 100-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда Кўзи ожизлар мактаб интернатига ташриф буюрди.



Ушбу интернатларда тарбияланаётган имконияти чекланган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари — футбол тўплари, спорт анжомлари ва Фахрий ёрлиқлар топширилди.

Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра, эндиликда юртимизда бўлиб ўтадиган спорт мусобақалари, футбол бўйича миллий чемпионатимиз ўйинларига мана шундай ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарбияланаётган болаларни олиб бориш  йўлга қўйиладиган бўлди. Бу ташаббусни спортчилар ҳамда мураббийлар қўллаб-қувватлашди.


Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳисобидан мактаб-интернатларидаги болажонларни Халқаро мусобақаларга олиб бориш амалиёти ҳам жорий этиладиган бўлди.

“Бугун Сизнинг ҳузурингизга юртимизнинг машҳур спортчилари, яқиндагина Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийлар билар бирга келдик. Насиб этса, бундай ташрифларни йил давомида мунтазам равишда амалга ошириб борамиз. Сизларга ҳам келгусида машҳур спортчи бўлиб, юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилиб юришингизни тилаймиз. Биргаликда юртимиз спортини ва футболини юқори поғоналарга олиб чиқамиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика