

“Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан имзоланган меморандум юртимизда футболни янада ривожланишига хизмат қилади. Мазкур меморандум асосида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлари Жанубий Кореяда амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишишлари, маркетинг, менежмент, реклама, футбол мактаблари, машғулот ўтказиш жараёнлари каби кўплаб фаолиятлар бўйича малака оширишлари мумкин бўлади”
- Умид Аҳмаджонов.
Сеулдаги учрашувдан сўнг Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Япония пойтахти Токио шаҳрига учиб кетди. Токиода 17 ноябрь куни Япония Футбол Ассоциацияси Президенти билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
ЎФФ Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади




