

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонаси очилганди. Бугун эса Facebook'да унинг расмий саҳифаси ишга тушди.
Миллий олимпия қўмитаси раҳбари у ердаги илк постини ёзар экан, ушбу саҳифа спорт мухлислари, спорт оиласи вакиллари учун ўзига хос ахборот майдони бўлишига умид қилишини маълум қилди.
Ушбу ҲАВОЛАГА ЎТИШ орқали МОҚ раҳбарининг саҳифасига обуна бўлишингиз мумкин.



