UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Тошкент вилояти чемпионати. 11-тур. Аутсайдердан илк ғалаба, пешқадамдан голлар шоуси  0 07:40ПСЖнинг янги бош мураббийи: "Неймар - артист"  1 07:22Хитой терма жамоасининг аждарли янги формасини кўрдингизми? ФОТО  4 07:02"Олтин бутса" соҳиби маълум бўлди  6 03:56Карикатура. Раҳмат Андрес!  2 01:50Ла Лига. Филиппе Коутиньонинг голи сабаб “Барселона” мавсумни ғалаба билан якунлади   71 01:40А Cерия. “Интер М” сўнгги турдаги драмaтик баҳсда “Лацио”ни мағлуб этиб, ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқди   97 01:39А Cерия. “Рома” автогол туфайли мавсумни ғалаба билан тугатди   3 00:45Серхио Рамос: Бизни ўта қизғин ва кескин финал баҳси кутиб турибди   14 00:30“Лестер” “Барселона” ҳимоячисини нишонга олди   0 00:20“Кротоне” Б Cерияга тушиб кетди   3 00:15Ла Лига. Фернандо Торрес 2 та гол урган ўйинда “Атлетико М” ғалаба қозона олмади   1 23:40“Милан” А Cериянинг сўнгги турида бешта гол уриб ғалаба қозонди ва бошқа натижалар   7 22:50Альваро Мората ЖЧ-2018га бормайди   18 22:35Юрген Клопп ЕЧЛ финали ҳақида: “Реал” фаворит, аммо “Ливерпуль” аутсайдер эмас   27

Умид Аҳмаджонов: "Биз меҳр улашишимиз лозим бўлган болалар, бутун халққа қувонч улашди" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Биз меҳр улашишимиз лозим бўлган болалар, бутун халққа қувонч улашди"

МОҚ президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатини ғолиб сифатида якунлаган ўзбекистонлик ёш футболчиларни табриклади.

“Ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро майдонлардаги мардонавор иштироки ҳар биримизга олам-олам қувонч олиб келади. Гарчи улардан узоқда бўлсак-да, мамлакат байроғи остида саф тортиб турган спортчиларимизни қалбан қўллаб-қувватлаймиз.

Бугун ҳам худди шундай бўлди ва бугунги кун кўпчилигимиз учун унутилмас онларни тортиқ қилди. Яқиндагина заиф эшитувчи ёшларимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, эндиликда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоа ўз қаршисидан чиққан барча жамоаларни таслим қилиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилди.

Кўзи ёниб турган ёш футболчиларимиз кўрсатган бу жасорат таҳсинга лойиқдир. Улар анча ёш бўлишларига қарамай, барчамизга мундиалларда қандай ўйнаш кераклигини кўрсата олишди. Уларга қараб туриб ишониш мумкинки, Ўзбекистон келажаги ишончли қўлларда.


Аслида барчамиз мана шу футболчиларга меҳр улашишимиз керак. Улар эса бор куч ва ғайратларини сафарбар этиб, бутун мамлакат номидан Жаҳон Чемпионатида муносиб иштирок этишди ҳамда миллионлаб ўзбекистонликлар ғурурланиши мумкин бўлган улкан ютуқни қўлга киритишди. Энди улар қаҳрамондирлар. Энди биз уларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатамиз. Энди ёш футболчиларимизни бутун дунёда ҳурмат билан тилга олишади.

Биз мана шу йигитларга мураббийлик қилган, уларга ғамхўрлик қилаётган, тарбия қилиб, меҳр кўрсатаётган барча инсонлар олдида таъзимдамиз. Ишонамизки, фарзандларимизнинг порлоқ келажаги ҳали олдинда. Вақти келиб улар бахтли ва саодатли ҳаёт кечириб, ўзларига жуда-жуда керак бўлган ота-оналик меҳрини ўз фарзандларига тортиқ қила олишади. Қаҳрамонлигингиз, матонатингиз ва иродангиз олдида бош эгамиз. Сизга Президентимиз, жамоамиз ҳамда мухлислар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, раҳмат, йигитлар!”

Рейтинг: +121   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўртоқлик учрашуви. Ёшартирилган Ўзбекистон терма жамоаси Эронга ютқазди Ўртоқлик учрашуви. Ёшартирилган Ўзбекистон терма жамоаси Эронга ютқазди
Теҳронда ЖЧ-2018 иштирокчиси Эрон ва ёшартирилган Ўзбекистон миллий...  511
"Челси" - Англия кубоги соҳиби "Челси" - Англия кубоги соҳиби
Англия кубоги финали доирасидаги "Челси" - "Манчестер...  93
ПРО-лига. 10-тур. “Андижон” – “Динамо” 3:1 ва бошқа натижалар ПРО-лига. 10-тур. “Андижон” – “Динамо” 3:1 ва бошқа натижалар
Бугун ПРО-лиганинг 10-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.  67
Умид Аҳмаджонов Қатар ва Голландияда музокаралар олиб бориш учун жўнаб кетди Умид Аҳмаджонов Қатар ва Голландияда музокаралар олиб бориш учун жўнаб кетди
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол...  54
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг