Умар Эшмуродов: "Локомотив" устидан ҳақли ғалабага эришдик"

Narzulla Saydullayev
11 апр 2017
Олий лигамиз 5-турида Ғузорнинг “Шўртан” клуби ўз майдонида амалдаги чемпион тошкентнинг “Локоматив” жамоасига қарши кечган баҳсда 2:0 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди.

Эътиборлиси,”Шўртан”га уч очко келтирган  дастлабки гол  муаллифи оқ бўрилар ёш  ҳимоячиси Умар Эшмуродов ҳисобига ёзилди. Учрашувдан сўнг, Умар Эшмуродов фикрлари билан ўртоқлашди:

"Кетма-кет мағлубиятлардан кейин мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлди. Бош мураббий бўлиб тайинланган Ихтиёр ака Каримов ушбу баҳсга алоҳида тайёргарликни олиб борди ва ғалабага бўлган ишончимизни айтиб жамоа мураббийлари бизни руҳлантира олди. Натижада барча футболчилар ўйинни кўчайтирдик ва ҳақли равишда ғалабага эришдик", - дейди Умар Эшмуродов.

Эслатиб ўтамиз, Эшмуродовни олий лигадаги учинчи голини нишонлади. Учала голларини ҳам Тошкент жамоаларига урди.

Ўтган мавсумда футболчи сафарда “Обод” ва “Бунёдкор” жамоалари дарвозасини ишғол этган эди.

Фахриддин Чориев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia