

"Қийин ўйин ўтказган бўлсак-да, ғалабага эришдик. Энг муҳими шу.
Мавсум аввалида бироз қийинчиликларга дуч келдик. Сабаби, янги мураббийга мослашиш учун вақт керак эди.
Бизга фақат чемпионлик вазифаси қўйилган. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Вазифа ўзгармаган. Бу йўлда "Насаф", "Нефтчи" ва ОКМК рақобатчи бўла олади деб ўйлайман.
Шу ўринда мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч беради", деди 27 ёшли футболчи.



