UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:20Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  15 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  5 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  17 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3

Умар Абдулраҳмон: "Бу фақат менинг ютуғим эмас" Янгиликлар

Умар Абдулраҳмон: "Бу фақат менинг ютуғим эмас"

Кеча Абу-Даби шаҳрида Осиёнинг 2016 йилнинг энг яхшилари тақдирланди. БАА терма жамоаси аъзоси Умар Абдулраҳмон қитъанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Бундай совринни қўлга киритиш катта шараф", - деб гап бошлади 25 ёшли Умар Абдулраҳмон ОФК президенти Шахй Салмон бин Иброҳим Ал Халифанинг қўлидан 2016 йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни олганидан сўнг.

"Бу фақат менинг ютуғим эмас, бу БАА терма жамоаси ва "Ал Айн" клубининг мураббийлари ва футболчиларининг ҳам ютуғи".

"Отам менинг ғалабаларимни кўриши ҳар қандай совриндан кўра қадрлидир. Мен барчасини отам ва оилам учун қилаяпман".

"Статистик маълумотларга кўра бу йил менинг фаолиятимдаги энг яхшиси бўлибди. Шунга қарамай Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмадим. Шундай экан кейинги йилги мақсадим аниқ. Бундан ташқари келажакда яна Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман".

"Агар Европадан яхши таклиф тушса албатта уни кўриб чиқишим керак. Бироқ "Ал Айн" ажойиб клуб, унинг таркибида ўйнашни кўпчилик орзу қилади", - дейди Умар Абдулраҳмон ОФК расмий сайтига.  

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика