UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  0 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  38 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  4 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0

"Кержаков "Истиқлол" билан музокара ўтказди, аммо клуб Лазаревични танлади" Янгиликлар

"Кержаков "Истиқлол" билан музокара ўтказди, аммо клуб Лазаревични танлади"

"Қизилқум" клуби собиқ устози Тожикистоннинг "Истиқлол" клубида иш бошлайди.

"Никола Лазаревич - "Истиқлол" бош мураббийи бўлади. У клубга икки нафар сербиялик ёрдамчиси билан келади. "Истиқлол"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келаётган Дмитрий Тяпушкин ўз лавозимида қолади. Тожикистонлик собиқ футболчи Дилшод Восиев ҳам унинг мураббийлар штабига киради. Лазаревич Ўзбекистонда "Қизилқум" клубидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш.




"Истиқлол" клуби шорт-листида бир қатор мураббийлар бор эди. Булар: "Пахтакор" собиқ устози Славче Войнески, сербиялик Милан Миланович ҳамда россиялик собиқ ҳужумчи Александр Кержаков.

Маълумот учун, Александр Кержаков бўйича музокараларни ўзбекистонлик футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев олиб борган. Мирзаев россиялик собиқ футболчи билан анча йиллардан буён яхши таниш экан. Кержаков Ўзбекистон Суперлигаси билан таққослаганда ўртача ойликка ишлашга рози бўлаётганди. Аммо "Истиқлол" раҳбарияти ўз вақтида Тожикистон чемпионатида ишлаш тажрибасига эга бўлган Лазаревич номзодида тўхтади. Кержаков ҳозирча ҳеч бир клубда иш бошламади ва оиласи билан Францияга дам олиш учун учиб кетди", - деб ёзади Нарзулла Сайдуллаев телеграмдаги ўз каналида

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика