UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  31 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  9 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  11 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

Улуғбек Ҳошимов: "Буларни таърифлаб бера олмайман. Мухлисларнинг стадионда бўлишидан эса доимо хурсанд бўламиз" Янгиликлар

Улуғбек Ҳошимов: "Буларни таърифлаб бера олмайман. Мухлисларнинг стадионда бўлишидан эса доимо хурсанд бўламиз"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финалида япониялик рақибларни мағлубиятга учратди (2:0).

Ўйиндан сўнг терма жамоамиз аъзоси Улуғбек Ҳошимов championat.asia муҳбири саволларига жавоб қайтарди.

"Барча кўрди, ўйин қийин ўтди. Бизнинг мақсадимиз - чемпионлик. Буни ёдимиздан чиқармасликка ҳаракат қилдик. Мана, пешонамизга ғалаба ёзилган экан, финалга чиқдик. Буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Кутиб олинганимиздан тортиб, ғалабадан кейинги хурсандчиликкача... Барчага раҳмат айтмоқчиман - мухлисларга, сиз журналистларга, жамоадошларимга, яратилган шароитлар учун раҳбариятга. 


- Япония хавфли рақиб эди. Ўйиндан олдин қўрқув бўлмадими? 

- Биринчи навбатда мухлисларнинг ўйинга кирмаслигини эшитиб, шуни ўйладим. Бизнинг мақсадимиз бор эди. Мухлислар кириш-кирмаслигидан қатъи назар ғалаба қозонишимиз лозим эди. Япония кучли терма жамоа. 


- Ташқарида 15 минг киши йиғилди. Ўйин пайтида уларнинг овози эшитилдими? 

- Стадионга у қадар эшитилмади, лекин буни билдик. Уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилдик. Финалда стадион тўлиши аниқ. Мухлислар келишидан доимо хурсанд бўлганмиз. Уларнинг қўллаши бизга мотивация беради. Улар стадионда бўлишса, биз жуда хурсанд бўламиз", - деди Улуғбек Ҳошимов. 

Узбекистан (до23)

Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф . Semi Finals-тур

15/06/2022, 22:00

0
:
2
Тугади

Япония (до23)

45'
90'

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика