UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Мадуэке: "Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади"  0 13:26"Барселона" ҳимоячиси келажагини жамоага бағишлашга тайёр  2 12:58Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"  7 12:31Про лига-2026 иштирокчилари ўрганилмоқда  1 11:59Кейн: "Мағлубиятдан ваҳимага тушмаслигимиз керак"  1 11:25Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз"  1 10:35Слот навбатдаги мағлубиятга изоҳ берди  11 10:07Мбаппе EЧЛ рекордини ўрнатди  10 09:40"Мен ўзимни оқламоқчи эмасман." Компани "Бавария"нинг "Арсенал"дан учралган мағлубиятига изоҳ берди  3 09:07ЖЧ-2026. Ҳозирга келиб, қанча чипта сотилгани эълон қилинди  0 08:42"Андижон"нинг асосий футболчиси фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши мумкин  10 08:16EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  20 07:50ОЧЛ-2. "Андижон" – "Арқадағ" 1:1  2 07:35Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:06ЕЧЛ. "Ливерпуль"да йирик мағлубият, "Арсенал" "Бавария"ни таслим қилди, Парижда 8та, Грецияда эса 7та гол урилди  19

Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" қолдирилган учрашувидан (0:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Нима дейишим мумкин. Ўйин бошиданоқ барчаси тескари кетди. Бу футбол.  Биз сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Мухлислар қийин пайтда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Сабаби, футбол фақат ғалабадан иборат эмас.. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдимизда иккинчи давра бор. Рақибни ғалаб билан табриклайман.

- Жасур Ҳасанов нега асосий таркибда майдонга туширилмади?

- Лука Чермаль касалхонага тушиб қолди. Унининг кўричаги олиб ташланди. Жасур Ҳасановга эса кетма-кет учта ўйиндан сўнг дам бермоқчи эдим. Жасурни ҳам тушуниш керак, у темирдан эмас. 

- Шохруз Норхоновни захирага олаётган пайтингиз у бироз эътироз билдирди..

- Бу эмоция натижасида бўлди. Бўлиб туради. Ҳеч қандай ортиқча нарса бўлмади. У ҳам қисқа муддат ичида учта ўйинда майдонга тушганди. Шу сабаб ҳам уни захирага олдим. 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика