UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  29 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ОЧЛда ўйнашга 100 фоиз тайёр!" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ОЧЛда ўйнашга 100 фоиз тайёр!"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Чемпионат якунига етиб бормоқда, агар мусобақа жадвалига қарасак "Андижон" учун ҳам, биз учун ҳам очколар керак эди. Иккала томон ҳам тартибли ўйнашга интилди. Албатта дуранг натижа биз учун ёмон натижа. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, "Андижон" жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Сўғдиёна" айни пайтда иккинчи ўринда бормоқда. Аммо шунга қарамай клубни танқид қилаётганлар ҳам бор. Уларга қандай муносабатдасиз?

- Ҳозир мусобақа жадвалининг юқорисида ҳам, пастида ҳам пойга жуда жиддий кечмоқда. Ўйлашимча охирги тургача жамоалар кўп очко йўқотишади, аммо бир нарсани айта оламан: "Сўғдиёна" охиригача курашади. Худо хоҳласа "Сўғдиёна" медаллардан бирини қўлга киритади.

- Бугун жамоа етакчилари Норхонов ва Ҳасанов майдонда йўқолиб қолишди. Иккинчи таймда улар алмаштирилди...

- Бу "Андижон" жамоасининг хизмати деб ўйлайман. Аммо шунга қарамай Норхоновда 1-2та вазият бўлди, ўша вазиятларда "Андижон" посбони яхши ўйнади. Шу боис бунда қўрқинчли ҳеч нима йўқ.

- Агар "Сўғдиёна" иккинчи ўринни сақлаб қолса ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Жамоа бунга тайёрми?

- 100 фоиз тайёр! Барча томонлама тайёрмиз. Аммо дастлаб ўша йўлланмани қўлга киритишимиз керак, кейин бу ҳақда гаплашсак тўғри бўлади.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика