UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Улуғбек Бақоев: "Нагаев терма жамоага лойиқ футболчи" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Нагаев терма жамоага лойиқ футболчи"

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Обод" - "Бухоро" (2:3) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида дастлаб "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этиб ўз фикрларини билдирди. 

- Ўйин тўғрисини айтсам, қийин кечди ва буни ўйиндан олдин футболчиларга ҳам айтгандим. Биз рақибни ўрганиб чиққандик. "Обод" жадвалда охирги ўринда тургани билан ҳар бир очко учун курашмоқда. Ғалаба учун йигитларга ва шунча йўл босиб Бухородан келган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Улуғбек Бақоев. 

- Иккинчи давранинг "Бухоро" учун бошланишини қандай баҳолайсиз? 
- Ижобий. Ҳозирча учта ўйинда етти очкони қўлга киритдик ва бу биз учун яхши кўрсаткич.  

- "Бухоро" бу йил кучли учликка кира оладими? 
- Ҳозирча бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Лекин ҳар бир баҳсда фақат ғалаба учун курашяпмиз. Мавсум охирида кўрамиз, нечанчи ўринда бўлишимизни. Ҳозирда ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқяпмиз. 

- Жамоангизнинг сафардаги ўйини уйдагидан фарқ қиладими? 
- Уйда бизни кўплаб томошабинлар қўллаб туришади. Мухлислар Бухорода ҳақиқий 12-ўйинчи вазифасини бажариб беришади. Сафардаги ўйинларда эса маҳорат эвазига тўп тепамиз. 

- Бугун иккинчи голни ўтказиб юборгач учинчисини ўтказмасак бўлгани деган хавотир бўлдими? 
- Бундай хавотир доим бўлади. Шу боис йигитларга доим охиригача кураш кераклигини уқтирамиз. 

- Ўзингиз ҳам футболчи бўлгансиз. Футболчиларни рақибни менсимасликка ўргатишнинг иложи борми? 
- Албатта, кўпчилик рақибга қараб ўйнайди. Бугунги ўйинда бизда ҳам 20 дақиқача шундай ҳолат бўлди. Билмадим бу нима билан боғлиқ. 

- Кўплаб мухлислар Иван Нагаев нима учун терма жамоага чақирилмаяпти деган саволни беришади. Бу борада сиз нима дея оласиз? 
- Менинг терма жамоа мураббийлари ишига аралашишим яхши эмас. Лекин холис фикримни билдирадиган бўлсам, Нагаев ҳам терма жамоага лойиқ футболчи. Ҳар ҳолда имконият берилса ўзини кўрсата олади. 

- Сизнингча, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси ким? 
- Яхши ҳужумчилар бор, лекин бир текис ўйнаш осон эмас. Ҳамманинг футболда ўз даври бўлади. Аммо кимнидир алоҳида мана шу зўр ҳужумчи деб ажратиб кўрсата олмайман. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика