UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  3 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  5 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  6 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   7 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7

Улуғбек Бакаев: "Профессионал футболчи керак бўлса дарвозага ҳам туришга тайёр бўлиши керак" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Профессионал футболчи керак бўлса дарвозага ҳам туришга тайёр бўлиши керак"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бухоро" — "Турон" учрашувидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Кубок ўйини бўлгани учун ёш футболчиларни синаб кўрдик. Улар ёмон ўйнашмади, яна гол уришимиз мумкин эди, аммо бу футбол. Ҳакамнинг охирги ҳуштагигача ўйнаш керак. Ким нимага қодирлигини кўриб олдик, улар орасидан баъзиларга Суперлигада кўпроқ имконият берамиз. Кубокдаги мақсадимиз гуруҳдан чиқиш, ҳали ҳаммаси олдинда. Бир очко ҳам натижа, барча йигитларга раҳмат айтаман, стадионга келган томошабинларга миннатдорчилик билдирамиз.

- 28 рақамдаги футболчи (Соҳиб Муҳаммадиев) ҳақидаги фикрларингиз... 

- Ёш футболчи, кўриниб турибди гол уришга истаги ва хоҳиши жуда катта, аммо маҳорат ва тажриба етишмади. Умид қиламанки, ўйиндан-ўйинга кучайиб боради ва жамоага кўпроқ фойда келтиради.

- Иминов икки ўйиндан буён ўнг қанот вингери сифатида ўйнамоқда, аммо ўйини қовушмаяпти. Балки уни марказга қайтарган маъқулдир... 

- Бизга ҳозир ҳар бир ўйинда натижа муҳим, шу боис қайсидир футболчини ўзи хоҳлаган жойда эмас жамоага фойда келтирадиган жойда ўйнатамиз. Профессионал футболчи вазият тақозо этса дарвозага ҳам туришга тайёр бўлиши лозим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика