UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  39 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  21 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  16 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Coca-Cola Суперлига 1-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди ва мағлубиятга изоҳ берди.

“Тўғриси, шунча кўрган тайёргарлигимиз, амалга оширган селекциямиз, раҳбарлар ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши – ҳаммасини биргина ўйин ювиб юборди. Афсуски, буни жуда ҳам уятли мағлубият деб таърифласа бўлади. Сон жиҳатдаги устунликдан фойдалана олмадик. “Бухоро” бугун ўз меҳнати эвазига ғалаба қозонди. Ушбу мағлубиятда айбни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Тўғри, илк турда кутилмаган ҳисоблар кўп бўлди, лекин бизнинг ўйин сифатимиз ҳам аянчли бўлди. Тушкунликка тушмаслик керак. Ўйлайманки, жамоамиз ўз ўйинини топа олади.

Бугун жамоамни танимадим. Имкони бўлганда, танаффусда бундан ҳам кўпроқ ўзгаришни амалга оширсам бўларди. Тайёргарлик жараёнидаги ўйинимиздан бугун асар ҳам йўқ эди. Таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва улар хаяжонланди дея олмайман. Ўзгаришлар ҳам ўзини оқламади. Шу сабаб футболчиларни айбламаган бўлардим. Бугун энг ёмон учрашувимизни ўтказдик.

Дастлабки турда “Пахтакор” ҳам, “Насаф” ҳам мағлуб бўлди. Ҳар бир баҳс мураккаб бўляпти ва очко қўлга киритиш имконияти бор”, – деди мутахассис.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика