UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  4 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2

Улуғбек Бакаев: "Дуранг адолатли натижа бўлар эди, аммо футбол фақат 90 дақиқа ўйналмайди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Дуранг адолатли натижа бўлар эди, аммо футбол фақат 90 дақиқа ўйналмайди"

Суперлига-2025 дастлабки учрашуви ОКМК - "Бухоро" (2:1) баҳсидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барча футбол ихлосмандларини Суперлига старти билан табриклайман ва барчага омад тилайман. Биз бугун кучли жамоага қарши ўйнадик. ОКМКни Миржалол Қўшоқович кўп вақтдан буён бошқариб келмоқда. Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди. Жамоа муносиб ўйин намойиш этди. Иштиёқ ва курашувчанлик бўйича эътирозлар йўқ. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинга қўшилиб кета олмагандек. Ўйин сўнггида ўтказиб юборган голимиз эса жуда аламли бўлди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Рақибимизни ғалаба билан табриклайман" - деди Улуғбек Бакаев бугунги учрашув ҳақида.

- "Бухоро" жамоаси бугун анча курашувчан ва яхши ўйин намойиш этди. Бугунги учрашувнинг натижаси қанчалик адолатли бўлди деб ўйлайсиз? "Бухоро" бугун мағлуб бўлишга лойиқмиди?

- Фикримча, ОКМК ғалабага лойиқ ўйин намойиш этмади. Дуранг адолатли натижа бўлар эди, аммо футбол фақат 90 дақиқа ўйналмайди, қўшиб берилган дақиқаларда ҳам ўйин давом этади. Жамоам ёмон ўйнамади, гол уришимиз ва ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Биз дурангга муносиб эдик, бироқ сўнгги 3-4 дақиқани унутиб қўйдик ва шу сабабли мағлуб бўлдик. Футболчиларимга эътирозим йўқ. Биринчи тур баҳси ҳар доим қийин кечади, буёғига чемпионат тақвимига киришиб олишимиз керак.

- Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Асилбек Қаюмовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Қаюмов деярли ҳар бир вазиятда тўпни йўқотди...

- Ҳозиргина шу ҳақда айтиб ўтгандим, фақатгина футболчининг исм-шарифини айтмаган ҳолда. Ўзингиз буни сезибсиз. У тўпни қабул қилиб олган барча вазиятларда тўпни йўқотди. Бунга нима сабаб бўлди, билмайман, балки ўйинга киришиб кета олмагандир ёки майдонга тушишдан олдин етарлича қизиб олмагандир. Бу ҳақда бир нима дейиш қийин. У яхши ўйин ўтказа олмади ва ушбу муаммони ҳал этиш ҳақида бош қотириш керак. Фикрингизга қўшиламан.

- Жамоангиз тезкор гол ўтказиб юборди. Нима деб ўйлайсиз, ўтказиб юборилган тезкор гол жамоангизнинг ўйинга тайёрлаган режасини қанчалик ўзгартириб юборди?

- Жамоам Суперлига баҳсларига тайёр деб ўйлайман. Руҳий  ва жисмоний ҳолатимиз анча яхши. Таркибимиз ҳам ўртачадан баланд деган бўлардим. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезда ҳисобни тенглаштира олдик. Бир нима дейиш қийин. Ўйлайманки, ўйин дурангга қараб кетаётган эди. Тўғриси, менинг фикримча ўша вазиятда фол бор эди. Ҳар бир жамоанинг ўз фикри бор, албатта. ОКМК бу вазиятда фол йўқ дейди, биз эса аксинча. Ҳакамлар ишини баҳолайдиган органлар ушбу вазиятни кўриб чиқишади ва якуний қарор чиқаришади.

- "Бухоро"нинг жорий мавсумдаги мақсадлари қандай? Йиғилган таркибдан қанчалик қониқяпсиз?

- Анча яхши жамоага йиға олдик. Биз "тўрт" баҳоли таркиб йиғдик. ОКМК ҳам анча жиддий рақиб эди. Улар ҳар мавсумда медаллар учун курашади. Чемпионат анча қизиқарли ва курашларга бой кечади деб ўйлайман. Сўнгги дақиқадаги голлар ва бундай ўйинлар сони кўп бўлади дея тахмин қилишим мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика