Ули Хёнесс “Бавария”нинг янги мураббийи ким бўлишини Гвардиолага айтди

4 окт 2017, 00:57
“Бавария” президенти Ули Хёнесс мюнхенликлар собиқ устози, айни пайтда “Манчестер Сити” клубини бошқараётган Гвардиола билан учрашгани ҳақида гапирди.

“Мен унга яқин кунларда “Бавария”га ким бош мураббий бўлишини айтдим. У бундан хурсанд бўлди”, деди Хёнесс.

Айни пайтда “Бавария” бош мураббийлигига Томас Тухель асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, Луис Энрике ва Юлиан Нагельсман ҳам ушбу руйхатдан жой олган.



Манба: Abendzeitung München