

Учрашув тақдирини 50-дақиқада Владимир Одарюк киритган ягона гол ҳал этди.
Ушбу ўйинда Санжар Турсунов иштирок этмади.
Украина чемпионати, 18-тур. Турнир жадвали
"Волинь" - "Ворскла" 0:1
"Авангард Луцк" стадиони.
Бош ҳакам: Сергей Барезка.
Гол: Одарюк (50).
Бу ғалабадан сўнг "Ворскла" жамоаси турнир жадвалида 6-поғонага кўтарилиб олди.



