Украина терма жамоаси юлдузи Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин

Sherzod Nurmatov
12 апр 2025
"Манчестер Сити" Украина миллий терма жамоаси дарвозабонини сафига қўшиб олмоқчи.

"Бенфика" клуби ва Украина миллий терма жамоаси дарвозабони Анатолий Трубин фаолиятини Англияда давом эттириш эҳтимоли бор.

Хабар қилинишича, посбонга "Манчестер Сити" томонидан қизиқиш мавжуд. "Шаҳарликлар" трансфер учун 25 млн евро тўлашга тайёр.

Португалия клуби эса дарвозабонни сотишдан 40 млн евро ишлаб олишни истаяпти.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: bolanarede.pt