

"The Times" нашрининг ёзишича, президент Владимир Зеленский ва Пиреней ярим ороли давлатлари раҳбарлари аллақачон гуруҳлардан биридаги ўйинларни Украина ҳудудида ўтказишни шахсан муҳокама қилишган.
Тахминларга кўра, Украина 5 октябрь куни УEФА анжумани вақтида ўз ниятини расман эълон қилади.
Манбанинг қўшимча қилишича, Украинанинг Испания ва Португалия таркибига қўшилиши ушбу аризанинг ғалаба қозониш имкониятларини сезиларли даражада ошириши мумкин.



