

Делегация аъзолари бугун “Навбаҳор” жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди. Мазкур ташриф давомида мартабали меҳмонларга “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ходимлари ҳамроҳлик қилишди.
“Марказий” ўйингоҳга ташриф давомида Украина делегацияси аъзолари футболчиларга яратилган шароитлар билан танишиш асносида, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, стадион фойеси, майдон чими сифатини кўздан кечиришди.







