"Ука, унга пас берма. У бизга қарши ўйнамоқда". Бензема Мендидан "Боруссия"га қарши ўйин танаффусида Винисиусга пас бермасликни сўради
28 окт 2020 17:37
Янгиликлар
"Ука, унга пас берма. У бизга қарши ўйнамоқда". Бензема Мендидан "Боруссия"га қарши ўйин танаффусида Винисиусга пас бермасликни сўради
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Боруссия" (Мёнхенгладбах)га қарши ўйинда жамоадоши Винисиусдан норози бўлди.
Танаффусда Бензема ҳамюрти Ферлан Мендига ўз норозиликларини изҳор қилди. Ҳужумчининг гапларини француз медиаси келтирди.
"У нима қилмоқчи бўлса, ўшани қилмоқда. Ука, унга ўйнама, ўтиниб сўрайман. У бизга қарши ўйнамоқда", - дейди Бензема.
Менди эса иккинчи бўлимда Винисиусга атиги 3та пас берди, Бензема эса Жуниорга умуман пас бермаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар