Уилшер: "Мартинеснинг идеал ўйини Аргетинани чемпионга айлантирди"

Aslanov Jasurbek
20 дек 2022
"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячси Жек Уилшер ЖЧ-2022 финали ҳақида фикр билдирди.

"Финални "Арсенал" мураббийлари билан томоша қилдик ва биз ҳудди ҳиссиётлар арғимчоғига тушиб қолгандек бўлдик.

Финал хуштагидан сўнг йиғлаб юбордим дея олмайман, аммо Лионель Месси мағлубиятга учраганида шундай бўларди.

Эмилиано Мартинеснинг идеал ўйини Аргентинани чемпионга айлантирди.

17 ёшли Мартинес ҳали ҳам ёдимда, уни "Оксфорд" каби клубларга ижарага беришарди. Энди эса у жаҳон чемпиони. У учун хурсандман. У финаллар тарихидаги энг муҳим сейвлардан бирини амалга оширди, баҳснинг сўнгги сонияларида Коло Муанининг зарбаси голга айланишига имкон бермади.

Ростдан, бу сейв Месси соврин ютишига имконият яратди. Турнирнинг энг яхши дарвозабони борасида ҳеч қандай шубҳам йўқ. Бу ҳикоя ҳеч қачон таслим бўлмасликни ўргатади" - дейди Уилшер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Metro