

Англия премьер лигаси 32-турида "Тоттенхэм" "Ньюкасл"дан 1:6 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Биринчи таймнинг дастлабки 21 дақиқасидаёқ "Ньюкасл" бешта тўп киритишга эришди.
"Ньюкасл" биринчи бўлимда олтита аниқ зарба берди ва уларнинг бештаси голга айланди. Бешинчи голдан сўнг улар биринчи таймда бошқа аниқ зарба беришмади.
Танаффусда "Тоттенхэм" посбони Уго Льорис алмаштириб юборилди. Унинг ўрнига Фрэйзер Форстер майдонга тушди ва у ҳам ўйин якунига қадар битта гол ўтказиб юборди.



