

- Айни дамда Ўрунов борасида жуда кўп миш-мишлар бўлмоқда. "Спартак" ундан воз кечганмиш. Уни қайтариш борасида ишлар олиб борилмаяптими?
- Музокаралар олиб бормаяпмиз. У жуда кучли футболчи, ўз вақтида хорижнинг кўплаб жамоаларидан қизиқишлар бўлди. Уни бажонидил қайтариб олган бўлардик. Бироқ бунинг имкони йўқ.
- Сабабини айта оласизми?
- Менимча, "Спартак" уни биз мўлжаллаган суммага бермайди. Уни ижарага олишимиз мумкин. Агент орқали Остоннинг трансфер нархини билдик. Шу сабабли бу ишлар осон кечмайди деб айта оламан.
- Уни Европага тортишнинг иложи борми?
- Европа жуда катта. Болгария ёки Словения бўлиши ҳам, Англия ёки Испания ҳам бўлиши мумкин. Кўрамиз.



