


"Улар ўзларининг фазилатларини кўрсатдилар ва очиғини айтсам, уларсиз биз бу ерда бўлмасдик, деб ўйлайман. Биз уларга ишонишимиз керак. Уларни ҳар қандай тарзда танқид қилиш, эҳтимол, адолатсизликдир. Бу нафақат биз учун, балки Уэльс футболи билан шуғулланадиган барча учун жуда ҳиссиётли вақт бўлди. Ўйиндан кейин бу ҳис-туйғуларни ва сўзларни дарҳол ифодалаш осон эмас. Аммо улар жамоамизнинг бир қисми ва биз яхши ўйин кўрсатишни хоҳлаймиз", – деди Дэвис.
Уэльс дастлабки 2 ўйинда 1 очко жамғарган ва "B" гуруҳида сўнгги ўринда бормоқда. Жамоа 29 ноябрь куни Англия билан тўқнаш келади.



