UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  1 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  4 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  6 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7

УЕФА янги молиявий қоида бўйича ПСЖ, "Юве" ва "Милан"ни жаримага тортди. Ҳозирча деярли маблағлар — шартли Янгиликлар

УЕФА янги молиявий қоида бўйича ПСЖ, "Юве" ва "Милан"ни жаримага тортди. Ҳозирча деярли маблағлар — шартли

Аста-секин УЕФАнинг клубларни назорат қилиш бўйича янги молиявий қоидалари кучга кирмоқда.

Янги еврокубоклар гуруҳ босқич мавсуми олдидан бир неча клублар учун жазолар эълон қилинди.


Комиссия "Милан", "Монако", "Рома", "Бешиктош", "Интер", "Ювентус", "Марсель" ва ПСЖ ҳаттоки ковид бўйича енгилликларга қарамай, зарар кўрмаслик талабларини бажара олмаган деб топди.


Бу қандай қоида?


Аслида, бу биз пандемиядан олдин доимо эшитадиган молиявий фэйр-клэйнинг қайта туғилиши. Қоида қайта кўриб чиқилди, энди чекловлар бошқача шакллантирилади.


Бу "молиявий барқарорлик қоидаси": уч йил ичидаги максимал зарар 60 млн евро (аввалгидек 30 эмас). Аммо, лимит фақатгина расмий равишда икки бараварга оширилди: агар раҳбар қоплаган нарх 5 миллиондан ошмаса, клуб молиявий барқарор деб ҳисобланади ва яна 30 миллионлик зарарга рухсат олади. Якунда — 90 млн.


2025/26 ёки 2026/27 йилги мавсумга қадар (маълум клубнинг УЕФА билан келишув муддатига қараб) ҳар бир клуб белгиланган натижага эришиши керак. Барча йиллик ҳисоботлар учун оралиқ молиявий мақсадларни ўрнатиши керак. Уларга риоя қилмаганлар алоҳида назоратга олинади.


Бунга риоя қилмаганларни биринчи бўлиб қандай жазолашади?


Ҳар бир клубга индивидуал жарима белгиланган. Энг катта жарима ПСЖда — 65 млн евро.



Ундан сўнг "Рома" (35 млн евро), "Интер" (26 млн), "Ювентус" (23 млн), "Милан" (15 млн), "Бешиктош" (4 млн), "Марсель" ва "Монако" (2 миллиондан) бормоқда. Кутилаётган жарималарнинг умумий миқдори 172 млн еврони ташкил этади.


Аммо, клублар бу пулларни бутунлигича тўлаши аниқ эмас. Мажбурий қисм — фақатгина 15%, қолгани — шартли. Қонунбузарлар яқин йилларда келишув битимларида белгиланган вазифаларни қандай бажаришига боғлиқ.


Ушбу келишув нима ўзи ва қандай ишлайди?


Шартнома тузилмаси барча клублар учун бир хил — у ёки уч йилни ("Монако", "Милан", "Бешиктош", "Ювентус" ва ПСЖ каби), ёки тўрт йиллик ("Рома" ва "Интер"да бўлгани каби) даврни ўз ичига олади.


Келишув клубларга кўрсатма бериш ва уларнинг молиявий тикланишини назорат қилиш, айниқса пандемия давридаги юмшатувлар ва энди бекор қилинган эски қоидалардан 2022 йилда қабул қилинган янги қоидаларга ўтиш даврида зарур. Уларни тўлиқ янги молия йилидан ишга туширишади — аслида янги мавсумдан тўлиқ амалга оширилади.


Дарҳақиқат, УЕФА кейинчалик жиддийроқ талаб қилиш учун ҳар бир клуб учун индивидуал режани қоғозга туширади.


Яна кимдир жабр чекдими?


"Порту" ҳали олдинги келишувни бажармади — УЕФА клубни 100 минг евро жаримага тортди ва клуб зарарни қоплаш қоидасига тўлиқ риоя қилмаса (бу қаттиқроқ бўлади, сабаби такрорий қоидабузарлик), кейинги еврокубоклардан четлатади.



"Лилль" ва "Истанбул" УЕФА молиявий талабларини фақат қисман қондирди — бунинг учун Иттифоқ клубларга чеклов киритди: уларнинг еврокубоклардаги аризалари қисқартирилди ва рўйхатдан ўтиш учун янги ўйинчилар сонини камайтиришди.


Яна ким жарималар ёқасида эди?


Яна 19 клуб: рўйхатдан жумладан "Манчестер Сити", "Барселона", "Боруссия" (Дортмунд), "Лион", "Севилья" ва "Наполи" бор — улар зарарни қоплаш талбаларига жавоб бера олдилар, аммо фақатгина ковид бўйича юмшатишлар ёки олдинги беш йилдаги яхши кўрсаткичлар сабаб.


УЕФА бу клубларни огоҳлантирди: келаси молиявий йилдан ўтган циклдаги кўрсаткичлар ҳисобга олинмайди, бу эса ортиқ бундай ён беришлар бўлмайди дегани. Энди бу гуруҳ янада кучлироқ назорат қилинади.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика