УЕФА россиялик ҳакамни 10 йилга футболдан четлатди

Eldor Akmurzayev
9 июн 2021
Россия футбол иттифоқи ҳакамлар қўмитаси раҳбари Ашот Хачатурянц УEФАнинг ҳакам Сергей Лапочкинни 10 йилга дисквалификация қилгани тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

15 апрель куни УEФА Лапочкинни регламентни бузганликда гумон қилиб, 90 кунга футболдан четлатганди. У 2018 йил Европа Лигаси 2018/19 йилги мавсум 2-саралаш босқичи доирасида 26 июлда ўтиши керак бўлган "Вентспилс" — "Бордо" (0:1) учрашуви олдидан баҳс натижасига таъсир ўтказишни сўраган шахслар ҳақида УEФАга хабар бермаган.

40 ёшли рефери бош ҳакам сифатида 15 та учрашувда ишлаган. У 95 та сариқ (шулардан 12 тасида футболчилар майдондан четлатилган), 1 та қизил карточка кўрсатган ва 11 та пенальти белгилаган.

Лапочкин 2019 йил ёзидан бери еврокубокларда ишламайди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com