UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

УЕФА Чемпионлар лигаси 2014-2015. Ким қанча даромад олди Янгиликлар

УЕФА Чемпионлар лигаси 2014-2015. Ким қанча даромад олди

УЕФА расмий сайти 2014-2015 мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этган 32 жамоага бўлинган даромадни маълум қилди.

Плей-оффни ҳисобга олмасак умумий маблағ деярли 988 млн. еврони ташкил қилди.

32 жамоадан ҳар бири гуруҳ босқичига чиққани учун 8,6 млн. евродан бонус олишди. Ҳар бир ғалаба учун клубга 1 млн. евро, дуранг учун эса 500 минг евро берилган. Плей-офф босқичи иштирокчилари ҳар бир ўтиш босқичи учун алоҳида бонус олишган. Клубларга маблағ миллий ассоциацияларнинг телевизион бозоридаги улушини ҳисобга олиб ва бошқа факторлар бўйича бўлиб берилди.

Гуруҳ ўйинларидан сўнг, плей-офф босқичида 1/8 финалга чиққан ҳар бир иштирокчи 3,5 млн. евродан ишлаб олди. 1/4 финалга чиқиш учун клубларга 3,9 млн. евродан, ярим финалчиларга эса 4,9 млн. евродан пул ажратилди. "Барселона" Берлинда ўтган финалдаги ғалабаси учун 10,5 млн. евро олди, "Ювентус" ҳисобига эса 6,5 млн. евро ўтказиб берилди.


Гуруҳ босқичидан олдинги плей-оффнинг 20 иштирокчисига 42 млн. евро бўлиб берилди. Шундай қилиб, умумий тўлов маблағи 1,03 млрд. еврони ташкил қилди. Бундан ташқари, УЕФА билан ҳамкорлик учун Европа клублари Ассоциациясига 3,5 млн. ажратилди. Демак, умумий тўловлар 1,033 млрд. еврога етди. Уч саралаш босқичидан ўта олмаган клубларга белгиланган миқдорда пул берилди. Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига етиб бормаган ўз мамлакатларининг чемпионларига қўшимча бонус маблағ тақдим этилди.

Бундан ташқари, ЧЛ-2014/15да иштирок этмаган элит Европа дивизионлари клубларига даромадни бўлиш доирасида 85 млн. евро ажратилди. Бу пуллар клубларга ёшларга эътибор бериш ниятида берилди. Ушбу маблағни бўлиш билан профессионал лигалар ва мамлакат футбол федерациялари шуғулланади.

Бу тўловларни икки гуруҳ - Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган (18 федерация 71,1 млн. евро олади) ва қолганлар (36 федерация 11 млн. евро олади) бўлиб беради.

Ниҳоят, 2,9 млн. евро турнирнинг плей-офф босқичида иштирок этган клубларнинг 19 федерациясига бўлиб берилади.


Каталония клуби жами 61 миллион евро мукофот пулига эга бўлди. «Ювентус» 89 миллион, ПСЖ эса 56 миллион, «Реал» ва «Монако»  52 миллионга эга бўлди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика