UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

Уч йилдан сўнг: Улар қаерда? Биз қаерда? Янгиликлар

Уч йилдан сўнг: Улар қаерда? Биз қаерда?

Эрталаб ноутбукимни "титкилаб" ўтирсам, 2013 йил Туркияда ўтказилган Ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати, чорак финал Франция - Ўзбекистон видеолавҳаси чиқиб қолди.

Эсимда, ўша ўйинда биз 0:4 ҳисобида ютқазиб кичик мундиални тарк этгандик. Унгача эса йигитлар чиройли ўйин кўрсатган ҳолда Янги Зеландия билан Грецияни мағлуб этишган, Хорватия билан дуранг ўйнаган бўлсак, Уругвай ва Франциядан бир хил 0:4 ҳисобида мағлуб бўлгандик.

Турнирдан кейин орадан уч йил ўтди. Футболчилар яна уч ёшга улғайишди. Эндиликда улар 23 ёшни уриб қўйишди. Ноутбукда учрашув голларини кўрар эканман, ўша пайтдаги футболчилар уч йилдан сўнг қай даражада ўсгани ҳақида мулоҳаза юритиш фикри туғилди. Натижада қуйидаги мақола юзага келди.

Даставвал ўша ўйиндаги жамоалар таркибини келтириб ўтамиз.


Франция U-20 терма жамоаси таркиби:
1. Альфонс Ареола
2. Димитри Фолькиер
4. Курт Зума
5. Самуэль Умтити
6. Поль Погба
8. Жоффрей Кондогбиа (10. Аксел Нгандо, 62)
9. Яя Саного
11. Жан-Кристоф Баебек (15. Алекси Босетти, 69)
12. Лукас Динь (3. Пьер-Йвес Поломат, 78)
17. Жордан Верету
20. Флориан Товен


Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркиби:
1. Асилбек Омонов
2. Тоҳир Шамситдинов
5. Максимилиан Фомин
7. Владимир Козак
8. Диёр Туропов (19. Забихилло Ўринбоев, 59)
11. Абдулазиз Юсупов (9. Жалолиддин Машарипов, 59)
16. Азамат Абдуллаев
17. Игорь Сергеев
18. Сардор Собирхўжаев (13. Камронбей Кападзе, 65)
20. Муҳсин Убайдуллаев

Ўтган уч йил ичида аксарият франциялик футболчилар катта ўсишга эришишди. Хусусан бизга қарши тўп тепган таркибдан Курт Зума бугунги кунда "Челси"да фаолият олиб бормоқда. Самуэль Умтити билан Лукас Динь шу мавсум бошида "Барса"га, Поль Погба эса жуда катта сумма эвазига МЮга ўтишди.


ФРАНЦИЯ ФУТБОЛЧИЛАРИ
1. Альфонс Ареола
Ўша пайтдаги жамоаси
: ПСЖ
Ҳозирги жамоаси: ПСЖ

2. Димитри Фолькиер
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Ренн"
Ҳозирги жамоаси: "Гранада"

4. Курт Зума
Ўша пайтдаги жамоаси
: "Сент-Этьенн"
Ҳозирги жамоаси: "Челси"

5. Самуэль Умтити
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Лион"
Ҳозирги жамоаси: "Барселона"

6. Поль Погба
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Ювентус"
Ҳозирги жамоаси: МЮ


8. Жеффрей Кондогбиа
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Севилья"
Ҳозирги жамоаси: "Интер"

9. Яя Саного
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Арсенал"
Ҳозирги жамоаси: "Чарльтон"

11. Жан-Кристоф Баебек
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Труа"
Ҳозирги жамоаси: "Пескара"

12. Лукас Динь
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Лилль"
Ҳозирги жамоаси: "Барселона"

17. Жордан Верету
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Нант"
Ҳозирги жамоаси: "Астон Вилла"

20. Флориан Товен
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Бастия"
Ҳозирги жамоаси: "Марсель"

10. Аксел Нгандо
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Ренн"
Ҳозирги жамоаси: "Бастия"
 
15. Алекси Босетти
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Ницца"
Ҳозирги жамоаси: "Ницца"

3. Пьер-Йвес Поломат
Ўша пайтдаги жамоаси
: "Сент-Этьенн"
Ҳозирги жамоаси: "Сент-Этьенн"



Аслида-ку, ўйиннинг боришиданоқ кейинчалик кўплаб французларнинг буюк клубларга ўтиб кетиши уларнинг ўйинидан маълум эди. Биз эса ўша учрашувни паст даражада ўтказган бўлиб, футболчиларимизга четдан қизиқиш бўлиши амримаҳол эди. Якунда шундай бўлди ҳам. Ҳозир футболчиларнинг аксарияти ўзимизнинг олий лигада жавлон уришмоқда, баъзилари эса биринчи лига клубларида.  

Умуман олганда бизда ҳам 1993-1994 йил туғилган футболчилар орасидан яхши бир авлод етишиб чиқаётганди, лекин негадир футболчилар кейинчалик тарқоқ бўлиб кетишди. Ҳозирда уч  йил олдин Францияга қарши тўп тепган футболчилардан Асилбек Омонов, Максимилиан Фомин, Диёр Туропов ва Жалолиддин Машарипов ўз клубларида бир текис ўйин намойиш этиб келишмоқда. Игорь Сергеев келсак, бу ҳужумчи мунтазам терма жамоага чақирилаётган бўлса-да, бир нечта ўйиндан бери гол ургани йўқ. Абдулазиз Юсупов, Азамат Абдуллаев, Камронбей Кападзе каби футболчилар хусусида эса бугунги кунда жуда кам маълумотга эгамиз.


ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛЧИЛАРИ

1. Асилбек Омонов
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Пахтакор"
Ҳозирги жамоаси: "Бухоро"

2. Тоҳир Шамситдинов
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Гулистон"
Ҳозирги жамоаси: "Навбаҳор"

5. Максимилиан Фомин
Ўша пайтдаги жамоаси
: "Пахтакор"
Ҳозирги жамоаси: "Бухоро"

7. Владимир Козак
Ўша пайтдаги жамоаси
: "Пахтакор"
Ҳозирги жамоаси: "Пахтакор"

8. Диёр Туропов
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Олмалиқ"
Ҳозирги жамоаси: "Олмалиқ"

11. Абдулазиз Юсупов
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Пахтакор"
Ҳозирги жамоаси: (Биринчи лига)

16. Азамат Абдуллаев
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Қизилқум"
Ҳозирги жамоаси: (Биринчи лига)

17. Игорь Сергеев
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Пахтакор"
Ҳозирги жамоаси: "Бейжинг Гоан"

18. Сардор Собирхўжаев
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Бунёдкор"
Ҳозирги жамоаси: "Обод"

20. Муҳсин Убайдуллаев
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Пахтакор"
Ҳозирги жамоаси: "Нефтчи"

19. Забихилло Ўринбоев
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Бунёдкор"
Ҳозирги жамоаси: "Бунёдкор"

13. Камронбей Кападзе
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Бунёдкор"
Ҳозирги жамоаси: (Биринчи лига)

9. Жалолиддин Машарипов
Ўша пайтдаги жамоаси:
"Пахтакор"
Ҳозирги жамоаси: "Пахтакор"


Биздаги муаммо шуки, маълум бир ёшда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатларида қатнашиб қайтгач, кўпчилик футболчиларда ўсишдан кўра бир жойда тўхтаб қолиш кузатилади. Эҳтимол футболчилар мен юқори даражамга чиқиб бўлдим деб ўйлашадими. Ваҳоланки, улар энди-энди фаолиятни бошлаётган бўлишади.

Мана бу йил Осиё чемпионатида қатнашган ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамиз жаҳон чемпионатга чиқа олмади. Бу эса вақти келиб катта йўқотиш бўлиши мумкин. Бунинг таъсири барибир кейинчалик сезилмасдан қолмайди. Чунки футболчининг ўсишига энг катта хизмат қиладиган барибир халқаро ўйинлар ҳисобланади.

Ўша ўйин видеосини томоша қилинг. (TAS-IX эмас)


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика