
"Yahoo" хабарига кўра, 24 ёшли ҳимоячига "Вест Хэм", "Эвертон" ва "Кристал Пэлас" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Лондон клуби футболчисини сотиб юбориш ниятида. Бироқ ҳимоячи кетишни истамаяпти.
Чалоба билан амалдаги келишув 2028 йил ёзига қадар давом этади. У ўтган мавсумда жамоаси таркибида 34 ўйинда майдонга тушди.