UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  0 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  4 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  19 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  13 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3

Ucell билан Олимпиадага: Баҳодир Жалоловга иккинчи олтин медаль йўлида кимлар рақиб бўлиши мумкин? Янгиликлар

Ucell билан Олимпиадага: Баҳодир Жалоловга иккинчи олтин медаль йўлида кимлар рақиб бўлиши мумкин?

Париж-2024 Олимпиадаси бошланишига оз вақт қолмоқда.

Олимпия ўйинларида медаль тақдим этиши мумкин бўлган спортчиларимизнинг имкониятлари билан таништиришда давом этамиз. Аввалроқ Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Халоковнинг имкониятлари ҳақида гаплашгандик. 

Бугун Токио Олимпиадаси ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг вазнидаги вазиятга "кўз югуртирамиз". 

Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасида энг оғир +92 вазн тоифасида иштирок этади. Мазкур вазн тоифасида Жалоловдан ташқари яна 15 нафар спортчи, умумий ҳисобда 16 нафар боксчи медаллар учун кураш олиб боради. 

Баҳодир Жалолов албатта ушбу вазн тоифасида яққол фаворит ҳисобланади. Аммо бу Олимпия ўйинлари ва унга оддий спортчилар келмаслигини инобатга олган ҳолда, унга кимлар асосий рақиб бўлиши мумкинлигини чамалаб кўрамиз. 


Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Баҳодирнинг узоқ йиллик принципиал рақиби. Бир неча йил олдин Қамшибек Баҳодир учун ноқулай рақиб ҳисобланарди. Аммо 2019 йилдан бошлаб ўзаро тўқнашувларда фақат Баҳодир Жалолов ғалаба қозониб келади. Ўзаро ҳисоб-китобларда ҳам Баҳодир анча олдинлаб кетган - 7:3. 

Боксчиларнинг сўнгги ўзаро жанги Ханчжоудаги Осиё ўйинлари финали доирасида ўтказилган ва унда Баҳодир Жалолов ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритганди. Қуръа бу сафарги Олимпия ўйинларида ҳам уларни ўзаро тўқнаштириши эҳтимоли катта. 


Маҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон)

Супероғир вазн тоифасида медаль учун даъвогарлардан бири. Белград ва Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатларида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йилда Польшада ўтказилган Европа ўйинларида эса финалгача етиб бориш орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган. У Токио Олимпиадасида илк жангини айнан Баҳодир Жалоловга қарши ўтказганди. Шунингдек бир неча халқаро турнирларда ҳам боксчилар ўзаро жанг қилишган.


Дарвоқе, спортчи ва мураббийлар, мухлислар Париж Олимпиадаси вақтида Ucell компанияси томонидан тақдим этиладиган роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Қулай ва арзон роумингни айнан Ucell сизга тақдим этади.


Давом этамиз...

Делишес Ори (Британия)

Отаси нигериялик, онаси рус бўлган 27 ёшли Ори 7 ёшида оиласи билан Англияга кўчиб кетган. 2021 йилга келибгина у Британия фуқаролигини олган. Шундан сўнг Европа чемпионатида бронза, 2023 йилги Европа ўйинларида эса олтин медални қўлга киритиб, Париж Олимпиадасига лицензия олган. Британиялик оғир вазнлилар доим қийин рақиб ҳисобланган. Баҳодир Жалолов ва унинг мураббийлари ушбу рақибни ҳам яхшилаб ўрганиб чиқишган бўлса керак. 

Шунингдек ушбу вазн тоифасида Панамерика ўйинлари чемпиони, америкалик Жошуа Эдвардс, -92 кг вазнда Токио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Абнер Тейшейра каби боксчиларни ҳам алоҳида қайд этиш лозим. 


+92 кг вазн тоифасида Париж Олимпиадасида қатнашадиган боксчилар рўйхати: 

Маҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон)

Делишес Ори (Британия)

Мурад Кади (Жазоир)

Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон)

Абнер Тейшейра (Бразилия)

Жошуа Эдвардс (АҚШ)

Теремоана Жуниор (Австралия)

Диего Лензи (Италия)

Нелви Тиафак (Германия)

Омар Шиҳа (Норвегия)

Жамили-Дини Абоуду Муинзе (Франция)

Герлон Конго (Эквадор)

Давид Чалоян (Арманистон)

Аюб Гадфа (Испания)

Димитро Ловчински (Украина)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика