

Эслатиб ўтамиз, шарқий осиёликлар дастлабки турда Эрон терма жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Жамоа бош мураббийи Сзето Ман Чун ўйиндан кейин голлар фақатгина ўзларининг хатолари туфайли юзага келганини ва ушбу хатоларни келгуси ўйинларда такрорламасликка ҳаракат қилишини айтиб ўтганди. Бўлажак рақибимизнинг кечаги машғулотларидан суратлар жамланмасини томоша қилишингиз мумкин.










