Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум
02 сен 12:09
Янгиликлар
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум
Эртага Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичи "E" гуруҳининг илк учрашувида Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.
Бугун мусобақа олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда ОФК томонидан иштирокчиларга мусобақага доир бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг масалалари бўйича тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртанги баҳсда тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 3 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да Бишкек шаҳридаги "Долен Омурзаков" стадионида старт олади.
Аввалроқ миллий терма жамоалар 7SABER бренди либосларида майдонга тушиши маълум қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар