

ОФК бугун ушбу мусобақанинг расмий тимсолини намойиш этди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этади. Жамоамиз "D" гуруҳида Хитой, Австралия ва Тожикистон билан кураш олиб боради. Ярим финалга чиққан тўрт жамоа кейинги йил U20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.




