UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  41 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  31 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

"Мбаппе кучли босим остида ўзини қандай тутиши қизиқ" — Миятович Янгиликлар

"Мбаппе кучли босим остида ўзини қандай тутиши қизиқ" — Миятович

"Реал Мадрид" собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович ПСЖ - "Реал" тўқнашувидан нималар кутаётгани ҳақида тўхталди.

"Бу эртароқ ўтказилаётган финал ҳисобланади ва унда ўз олдига энг юқори мақсадларни қўювчи икки клуб дуч келади.

"Реал"нинг кўплаб жиҳатларда устунлиги мавжуд. Ла Лигани эсдан чиқармаслик зарур, лекин ҳозир энг "ширин жойи" келган ва футболчилар буни яхши билади.

Агар Бензема майдонга туша олса, бу "Реал" учун катта ютуқ бўлади. Шундай бўлсада, Каримсиз ҳам мадридликлар сафида ўйин тақдирини ҳал қила оладиганлар етарли.

Мбаппе ҳақида гапирсак, у кучли характер соҳиби. Бунга қарамай, у  кучли босим остида қолади. Балки у бу босимни енга олар, лекин унинг таъсири бўлиши аниқ. Буни томоша қилиш қизиқ бўлади. Буни ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман.

Парижда у умридаги энг ёрқин ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилади, бироқ жавоб беллашуви "Сантьяго Бернабеу"да бўлиши, футболчи келажаги ўша ер билан боғлиқлигини ёдда тутиб, тўп тепиши "Реал" фойдасига ишлайди", – деди Предраг Миятович.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика