UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  0 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  104 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0

U-23 Осиё кубоги. Меҳди Маҳдавикия: "Қатарга қарши ўйинда икки очко йўқотдик" Янгиликлар

U-23 Осиё кубоги. Меҳди Маҳдавикия: "Қатарга қарши ўйинда икки очко йўқотдик"

U-23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Эрон - Қатар (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Эрон бош мураббийи Меҳди Маҳдавикия ва ярим ҳимоячи Муҳаммад Ходабандехло қатнашди.

"Бугунги ўйинда икки очко йўқотдик. Иккала таймда ҳам тўпни, ҳам ўйинни назорат қилдик. Афсуски дуранг натижа қайд этилди. Бугун Қатардан ҳар жиҳатдан устун эдик. Рақиб ҳам ёмон ўйнамади ва ўзига керакли натижани қўлга киритди. Ўйлайманки кейинги ўйинларда ижобий натижаларга эришамиз", - деди Меҳди Маҳдавикия.

"Бугун яхши ўйин ўтказдик. Рақибдан яхшироқ ўйнадик. Афсуски хатоларимиз туфайли биринчи гол ўтказиб юбордик, лекин ўйинга қайтиб ҳисобни тенглаштира олдик. Ўйлайманки бу кейинги ўйин олдидан бизга яхши сабоқ бўлади", - деди Муҳаммад Ходабандехло.

- Бугун жамоаингиз жисмоний жиҳатдан Қатардан устун эди. Ғалаба учун нима етишмади?
- Биз биринчи гол ўтказиб юборганимиз туфайли ғалаба қозона олмадик. Жисмоний томонлама ҳақиқатдан ҳам рақибдан кучли эдик. Бундан ташқари бизнинг ўйинчилар Қатар футболчиларидан бироз ёшроқ.

- Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакам бугун кўп карточка кўрсатган бўлса ҳам яхши ишлади. Умуман олганда ҳакамлар ҳақида гапиришни хоҳламасдим.

- Қатарнинг ўйини сиз учун сюрприз бўлдими?
- Йўқ, Қатар биз олдиндан кутган ўйинни намойиш этди. Биз ҳам ўз ўйинимизни кўрсатдик.

- Икки кундан кейин 2-тур ўйини бор.
- Биз тикланиш жараёнини бошлаймиз. Иккинчи турда Туркманистонга қарши ўйнаймиз ва ҳозирги энг асосий мақсадимиз ўша баҳсда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. 


Осиё Кубоги U-23. Гуруҳдошларимиз Эрон ва Қатар ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилди        

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика