U-23 Осиё чемпионати саралаши. Бугун Ҳиндистон - Тожикистон учрашуви бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
24 мар 2019
Бугун 24 март куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйин бўлиб ўтади.

Унда Ҳиндистон терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 17:00да бошланади. Ўйин "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг биринчи ўйинида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

U-23 Осиё чемпионати саралаши
24 март, "Пахтакор" стадиони. Соат 17:00

Ҳиндистон - Тожикистон


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz