

Сайтимизнинг телеграмдаги каналида қайси жамоа ярим финалга чиқиши борасида сўровнома жойлаган эдик. Ҳозирга қадар унда 10 мингдан зиёд ўқувчимиз овоз берди. Овоз берувчиларнинг 83 фоизи Ўзбекистон ғолиб бўлиб, ярим финалга чиқади деб ҳисоблаган. Қолган 17 фоиз эса Любинко Друлович шогирдлари чорак финалда тўхтайди деб ҳисоблаган.



