

Шу йилнинг 24 октябрь куни эса мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Маросим Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги Trader Fudu меҳмонхонасида Тошкент вақти билан 13:30 да старт олади.
U-23 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакат терма жамоаси, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Жамоалар 4 та саватчага бўлинади ва қуръа натижасига кўра тўртта гуруҳга ажратилади.
1-саватча: Хитой (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ироқ;
2-саватча: Қатар, Иордания, КХДР, Австралия;
3-саватча: Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд;
4-саватча: Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия.
Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.



