

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси илк турда Мальдив оролларини йирик (7:0) ҳисобда таслим этганди. Фарҳод Нишонов шогирдлари навбатдаги учрашувини Мьянма U-20 термасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да старт олади. Рақиб дастлабки ўйинда Хитойга 1:2 ҳисобида ютқазганди.
“А” гуруҳидан ўрин олган яна бир ўйин эса Мальдив ороллари U-20 ҳамда Саудия Арабистон U-20 футболчилари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс 23:30 га белгиланган.



