

Индонезия U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Занадин Фариз турнир бошланишидан аввал жиддий жароҳат олиб, мусобақада иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.
Хабар қилинишича, Фариз Янги Зеландияга қарши учрашувда жароҳат олган ва у турнирда иштирок этадиган 23 нафар футболчи қаторига киритилганига қарамай, мусобақага қадар соғайишга улгурмаслиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия ёшлари "А" гуруҳида Ўзбекистон, Ироқ ва Сурия билан бир гуруҳдан жой олган.



