U-20 ЖЧ. Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашувини ямайкалик ҳакамлар бошқариб боради

Оқил Абдубарноев
22 май 2023
U-20 жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашувига ҳакамлар тайинланди.

Мазкур беллашувни ямайкалик Ошейн Энтони Нэйшн бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ажай Жоан Духан ва Жассет Керр-Уилсон ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида мавританиялик Абдулазиз Мухаммад Буҳ ишлайди. 

ВАРда эса никараугалик Татьяна Ауксилиадора Гусман Альгера ҳамда француз Вилли Делайод иш юритади.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳидан ўрин олган мазкур ушрашув Тошкент вақти билан 23 май куни соат 23:00 да старт олади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia