U-20 ЖЧ. Колумбиялик мухлислар исроилликларни ғазаблантиришди, вазиятга полиция аралашди

Оқил Абдубарноев
22 май 2023
Мазкур баҳсда жанубий америклар зафар қучишди.

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионатининг 1-тури доирасидаги Колумбия — Исроил учрашуви давомида колумбиялик ишқибозлар Фаластин байроғини кўрсатиб, томошабинлар орасида шов-шувга сабаб бўлди.

Вазиятга полиция аралашиб, жанжал юзага келтириши мумкин бўлган кишини олиб кетди.

ВИДЕО

Эслатиб ўтамиз, "С" гуруҳидан ўрин олган учрашувда Колумбия Исроилни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: El Universal